| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
масалада ихтилоф бор. Авзоий, қасос ҳам моллар кабидир, унга ҳам икки эркакнинг ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлиги кифоя қилади, деган. Бунга Оллоҳ Таолонинг:
}وَاسْتَشْهِدُوا شَهِيدَيْنِ مِنْ رِجَالِكُمْ فَإِنْ لَمْ يَكُونَا رَجُلَيْنِ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ {
– „Ва сизлар рози бўладиган (адолатли) гувоҳлардан икки эркак кишини, агар икки эркак топилмаса, бир эркак ва икки аёлни... гувоҳ қилинглар“, [2:282]
деган оятини далил қилишган. Яъни бу оят умумий маънода бўлиб, ундан истисно қилиш учун далил керак. Хословчи ҳужжат эса йўқ. Шунга кўра, бу ҳужжат ҳамма масалаларга тўғри келаверади. Шофеъий мазҳабида ароқ ичиш, қароқчилик, қасос ҳадлари каби Оллоҳ Таолонинг жазоси борасида икки эркак гувоҳ бўлади. Бунга Моликнинг Зуҳрийдан қилган мана бу ривоятини далил қиладилар:
«مَضَتِ السُّنَّةُ أَنَّهُ لا يَجُوزُ شَهَادَةٌ النِّسَاءِ فِي الْحُدُودِ, وَ لا فِى النِّكَاحِ وَ الطَّلاقِ»
«Суннат шуки, ҳадларда, никоҳда ва талоқда аёлларнинг гувоҳлиги жоиз эмас». Шу уч ишга ўхшаганлар ҳам уларга қиёсланган.
Ҳақиқат шуки, қотилликнинг гувоҳлари хусусида ҳужжатларда «иккита гувоҳинглар борми?», «иккита гувоҳ келтир» каби гувоҳнинг иккита бўлиши гапирилган. Бу гувоҳларнинг фақат эркаклар бўлиши кераклигига ҳеч қандай далил йўқ. Чунки ҳадисларда ворид бўлган гувоҳ сўзи эркакка ҳам, аёлга ҳам қўлланаверади. Ҳадлар ва қасос ҳақида ҳам умумий маънода келган. Оллоҳ Таоло айтади:
}لَوْلاَ جَاءُوا عَلَيْهِ بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ {
– „Улар (яъни Оишани бадном қилмоқчи бўлганлар ўз даъволарига) тўртта гувоҳ келтирсалар бўлмасмиди?!“. [24:13]
Бу оятдаги гувоҳлар сўзи эркакка ҳам, аёлга ҳам тааллуқли. Пайғамбар с.а.в.:
«أَرْبَعَةٌ وَ إِلاَّ حُدَّ فِي ظَهْرِكَ»
«Тўрт гувоҳ бўлмаса, орқангга ҳад урилади», деганларида эркак гувоҳни ҳам, аёл гувоҳни ҳам назарда тутганлар. Ҳадлар ва жиноятларда аёлларнинг ҳам гувоҳлиги ўтишига далил оят бор. Оллоҳ Таоло:
119-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|